Россия ЕОИИда дедолларизация деганда рубль бўйинтуруғини илишни назарда тутади
ЕОИИга интеграциялашув ва макроиқтисодиёт вазири (Россияда шунақа вазирлик бор) Сергей Глазьевга кўра Россиянинг Беларусь билан ташқи савдо айланмасининг 82%и рублда амалга оширилади. Қозоғистон билан бу кўрсаткич 63%, Қирғизистон билан 58%ни ташкил этади.
Глазьев фикрича ЕОИИ мамлакатлари дедоллларизация курсини амалга ошириши керак ва унинг назарида бу миллий тўлов тизимлари интеграцияси (демак рублга ўтиш), валюта рискларини хеджирлаш (рубль позициясида ўтириш) ва валюта жуфтликлари бўйича биржа ликвидлигини таъминлашдан (демак биржа савдоларида рубль ҳажмини ошириш) иборат бўлади.
Глазьев рубль билан боғлиқлиги ўта юқори дея мақталаётган ЕОИИ давлатларида иқтисодий ўсиш ё манфий бўлади ёки жуда секинлашади. Хусусан, Россия иқтисодиёти 10%га, унинг югурдак сателлити Беларусь иқтисодиёти 3%га қисқаради. Қозоғистон иқтисодиёти ўсиши 2%гача, Қирғизистон бўйича 1%гача, Арманистонда эса 1,5%гача секинлашади.