Туркияда инфляция энг ёмон прогнозлардан ҳам ёмонроқ кўрсаткичларга етмоқда
Йил бошида Туркияда йиллик инфляция иқтисодий ва монетар сиёсат тубдан ўзгармаса март ойида 50%га етиши ҳақида прогнозлар берилган эди.
Реалликда аҳвол бунданда оғирроқ бўлиб чиқмоқда. Март ойи якунлари бўйича ойлик инфляция 5,46%га, йиллик инфляция 61,14%га етган. Йил давомида озиқ-овқатлар нархлари 70,33%га қимматлаган.
Юқори инфляция кўрсаткичларига қарамай, Туркия Марказий банки асосий ставкани 14% даражасида сақлаб қолмоқда. Туркиядаги ўтказилаётган тажриба айирбошлаш курси, пул-кредит сиёсати ва капитал ҳаракатини бир вақтда баравар барқарорлаштириш имконсизлиги тўғрисидаги трилеммани яна бир бор тасдиқламоқда.