18K23Telegramda ochish
Путин иттифоқчиси Франциядаги сайловларда мағлубиятга учрамоқда Бугун бўлиб ўтган Франциядаги президент сайловларининг иккинчи турида Макрон олдинда бормоқда. Барча расмий exit-pool сўровлари Макрон 57-58% натижаси билан ишончли ғалаба қозонаётганини кўрсатмоқда. Макроннинг рақиби - юбкадаги Трамп лақабли ўта ўнг популист Марин Ле Пен, гарчи Россиянинг Украинага ҳужумини қоралаган бўлсада, ғалаба қозонган тақдирда Украинага қурол-яроқ етказишни чеклаш ва НАТО қўмондонлигини тарк этишга ваъда берганди. Аввалги циклдаги сайловларда Ле Пен сайлов компанияси учун Чехиядаги рус банкларидан имтиёзли кредит олганлиги ва бунинг эвазига Қрим аннексиясини қонуний деб атагани, Путинга симпатиялари билан ёдда қолганди. Ўта ўнг, ҳатто фашистлашган миллатчи ва популистлар, турли маргинал консерваторлар Европа иттифоқида Путиннинг энг асосий ситуацион иттифоқчилари ҳисобланади. Улар зимдан Европа иттифоқини парчалаш, мигрантлар оқимини чеклаш, ҳудудий сепаратизм каби ғояларни илгари суриб келадилар.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin