19K117Telegramda ochish
Беларусь партизанларининг украинларга ёрдами ҳақида Немис фашистларига қарши курашда беларусь партизанларининг ўрни ҳақида кўп ўқигансиз, фильмлар кўргансиз. Иккинчи жаҳон уруши давомида беларусь партизанлари фашистларнинг 10 мингдан ортиқ эшелон ва поездларини яксон этганлар, 125 мингдан ортиқ фашистларни ер тишлатганлар. Қарангки, орадан 80 йил ўтиб ҳам беларуслик партизанлар яна эзгулик ва эркинлик тарафида туриб ҳаракат қилмоқдалар. Россиянинг Киев йўналишидаги агрессияси чиппакка чиққанида беларусь партизанларининг темир йўлларда амалга оширган диверсиялари алоҳида ўринга эга бўлгани ҳақида ёзилмоқда. Маълумотларга кўра, Украинага ҳужумнинг биринчи кунлариданоқ Беларусда темир йўл ходимлари, собиқ кучишлатарлардан иборат махфий тармоқлар иш юрита бошлаган. Уларнинг ҳаракатлари туфайли Киев йўналишидаги рус армиясига озиқ-овқат, ёқилғи ва қурол-яроқлар етказилиши тўлиқ ишдан чиқарилган. Натижада агрессорлар автотранспортлардан фойдаланишга мажбур бўлган ва бу қарши ҳужум учун жуда ўнг келадиган узун колонналарни яратган. Фаолларга кўра, беларусь темир йўлларидаги диверсиялар Украина қуролли кучлари учун вақтдан ютишга имконият берган. Ҳа, дарвоқе, якшанба оқшомида вақтингиз бўлса, беларусь ёзувчиси Алесь Адамовичнинг қиссаси асосида суратга олинган Franz + Polina фильмини томоша қилишни тавсия этаман.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin