20K132Telegramda ochish
Сахарликкача бедорларга Мабодо ҳали бедор бўлсангиз, яна бир интервьюни жудаям тавсия этаман. "Ҳошимов иқтисодиёти" дастурининг меҳмони Москва давлат университети профессори Наталья Зубаревич меҳнат мигрантлари, меҳнат бозоридаги ўзгаришлар, рус зиёлисининг оғриқлари, россияликларнинг сезги даражаси ва албатта урушга муносабат ҳақида фикр юритади. P.S. Твиттерда Беҳзод Ҳошимов ушбу интервьюни одатдагидан кўра кўпроқ одам кўргани ҳақида айтиб қолди. Бунга ҳайрон бўлмадим, чунки интервью ва ундан парчалар Россия ва россияликларнинг пабликларида айланишни бошлади. Хусусан, мен ҳам биринчи парчани россиялик дўстларнинг тик-ток саҳифасидан кўрдим (россияликларнинг сезгиси ҳақидаги қисми). Иккинчи эътиборли нарса урушга нисбатан қозоғистонликларнинг ва ўзбекистонликларнинг муносабати билан боғлиқ. Зубаревичнинг версияси, албатта қизиқроқ ва илмийроқ. Лекин менимча қозоғистонликларнинг урушга нисбатан қатъиятли нафратида январь воқеаларининг ўрни ҳаддан зиёд бўлди. Қозоғистонлик биродарларимиз "русский мир"нинг даҳшати қаергача олиб келиши мумкинлигини ўз кўча ва майдонларида ОДКБ байроғи билан пайдо бўлган танклардан тасаввур қила олишди назаримда. https://youtu.be/qZLRGDGLh34

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin