Еврокомиссия олтинчи пакет санкцияларни анонс қилмоқда
Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен Европа иттифоқи аъзолари тарафидан келишилган санкцияларнинг олтинчи пакети ҳақида айрим анонсларни твитлари орқали маълум қилмоқда.
Демак, олтинчи пакетда нефть эмбаргоси бўлади. Фақат эмбарго босқичма-босқич жорий қилинади. Европа иттифоқи Россия нефти ва нефть маҳсулотларидан 6 ой давомида воз кечади, жараён 2022 йилнинг охирида тугалланади. Нефть эмбаргоси рус нефтини жанубга ва шарққа томон мажбурий йўналтиришга ундайди, бундан Ўзбекистон ҳам ютиб қолиши мумкин (50 долларгача етаётган дисконтларни биз ҳам талаб қилишга ҳақлимиз).
Сбербанк ва яна иккита тизимли Россия банки SWIFT'дан узилади (ўзбек банклари бунга тайёр тургани яхши).
Бутун Европа иттифоқи ҳудуди бўйлаб учта йирик Россия телеканалининг эфирга узатилиши тақиқланади (яхши тажриба, балки бизда ҳам ўйлаб кўриш керакдир).
Бучадаги қатлиомга алоқадор кўрилган рус зобитларига персонал санкциялар жорий этилади (Бучада қолиб кетган 11 нафар ватандошимизнинг тақдири ҳалиям номаълум).