2020 антиутопиялари ҳақида
Нормал, антиутопияга айланмаган давлатларда ҳукумат таркибида янги вазирлик асосан икки сабабга кўра тузилади.
Биринчи ва энг асосий сабаб - янги вазирлик бозор ярата олмайдиган хизматларни яратиш ва давлат хизматлари кўрсатишга бош-қош бўлади. Таълим, мудофаа, хавфсизлик, соғлиқни сақлаш каби вазирликлар айнан шу принцип асосида ишлайди. Яъни бозор ҳамма учун имконли бўлган таълим ёки мудофаа хизматини ярата олмайди. Шунинг учун бу ижтимоий деб аталмиш хизматларни асосан давлат яратади ва тегишли вазирлик орқали бошқаради.
Иккинчи сабаб, товар ва хизматларни бозор ярата олади, лекин бу бозор ва соҳани умумий қоидалар яратиш воситасида тартибга солиш ва мувозанатлаб туриш лозим бўлади, акс ҳолда ё ишлаб чиқарувчи ёки истеъмолчи зиён кўрадиган вазият юзага келиши мумкин. Қишлоқ хўжалиги, Энергетика, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги кабилар бунга мисол.
Энди савол, Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги бозор ярата олмайдиган қандай хизмат яратади? Ёки бозор яратган қайси товар ва хизматларни мувофиқлаштириш билан шуғулланади?
Ё фуқаролар устидан тотал назорат ўрнатиш янги дея муқоваланган Ўзбекистонда янги давлат хизматими? Ёки оилавий, шахсий, интим масалаларга аралашиш регуляция талаб этадиган қўшилган қиймат яратадими?
Кейинги қадам қандай бўлади? Балки Бахт вазирлиги тузармиз? Негадир одамларимиз бахтсиз хис этишаяпти ўзини? Уларни бахтли эканини тизимли равишда тушунтириб туриш керак.
Ҳақиқат вазирлиги тузсак-чи? Негадир кўпчилик ҳақиқий ҳақиқатни чала ҳақиқатлардан ажрата олмаётгандек?
@the_bakiroo