171Telegramda ochish

MacroBS kanalidan

Жаҳон банки томонидан ажратиладиган грантлар қаерда қўним топади? 1 - факт. Ўтган куни Жаҳон банки бош иқтисодчиси Пенни Голдберг ишдан кетганини эълон қилди. 2-факт. Норвегия бизнес мактаби профессори Жуэл Андерсон ва Жаҳон банки тадқиқотчиси Боб Рижкерс олиб борган тадқиқот натижасига кўра, 1990-2010 йилларда Жаҳон банки томонидан 22 та давлатга ажратилган грант маблағлари ортидан мазкур давлатларга тегишли субъектларнинг офшор ҳудудлардаги ҳисоб-рақамларида пуллар кўпайган. Ажратилган грантларнинг ўртача 5% йўлда “тушиб” қолган. Бу ҳар икки фактнинг бир-бирига қандай алоқаси бор дейсизми? The Economist қайд этишича, Жаҳон банки бош иқтисодчисининг ишдан кетиши ва банкнинг тадқиқотчиси иштирок этган изланиш ўртасида боғлиқлик бўлиши мумкин. Кўпчиликнинг фикрича, тадқиқот натижалари эълон қилиш Жаҳон банкнинг юқори расмийлари томонидан рухсат берилмаган ва шунинг ортидан Пенни Голдберг ишдан бўшаган ёки бўшатилган. Сабаби, бундай тадқиқотнинг эълон қилиниши банкнинг репутатциясига путур етказиши мумкинлиги Жаҳон банки расмийларини ҳавотирга солган бўлиши мумкин. Ҳўш, бу фактларни бизга нима алоқаси бор дерсиз? Шунчаки биз ҳам Жаҳон банкидан грант олувчи давлатлар қаторига кирамиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin