Биласизларми нима?
Ҳозир ўша балки биттагина банкоматда тажриба ўтказган банкни топиб жазолашади. Ахир ҳар қандай ўзгача ҳаракат - бу деярли жиноят, ҳамма қатор сафда туриш керак ёки сафда юриш керак. Бозор бу фақат китобларда, бизнинг йўлимиз бошқа.
Шу воқелик юз берган ҳудудда учта банкомат турипти. Иккитасида, комиссияси текис 1 фоиз бўлганида пул йўқ (эрталаб тўлдирилган, бир неча минутда ечиб тугатишган шекилли).
Учинчисида - мана шу тажриба банкоматида эса пул бор, одамлар олаяпти, ҳеч ким норози бўлгани йўқ. Сал нарироқда, бир неча юз метрда пайнетчи 5%дан пул ечаяпти.