Uzb_Meteo kanalidan
Водий вилоятлари аҳолиси жазирамадан сезиларли даражада қийналишмоқда.
13:50
Фарғона водий вилояти текислигидаги мавжуд метеорологик станцияларда ҳаво ҳарорати +40℃ ва ундан бироз юқори.
Аммо, ҳозирги ушбу +40 даражалик иссиқ ҳарорат нисбатан намроқ ҳаво билан ҳамоҳанг юз бермоқда. Водийнинг деярли барча пастроқдаги кузатув станцияларида ҳавода намлик 20 % дан юқори. Қувада 32%...
Одатда, Ўзбекистонда +40 даража ва ундан юқори ҳароратлар 15 % дан кам қуруқ ҳаво билан бирга кузатилади. Аммо водийдаги ушбу иссиқ ҳаво тўлқини ҳозир намроқ муҳитда рўй беряпти. Бу инсон организмига ''димиқиш'' ҳиссини беради. Ўтмиш иссиқлар билан ҳозирги иссиқни фарқлари шу ерда.
Аксига водийда бугун очиқ жойга қуёш юқори радиация билан нур сочмоқда. Айрим кузатув станцияларида 1 м² юзага 750 Вт нур (қуёш радиацияси) тушмоқда...
Метеорологик маълумотлар Ўзгидрометнинг data.meteo.uz порталидан олинди.
@uzb_meteo
- https://data.meteo.uzmeteo.uz