20K109Telegramda ochish
Тунги салқинлик йўқолган Муҳрим яна бир яхши иш бошлади — Ўзгидромет маълумотлари асосида ҳар кунги иқлимий маълумотларни бериб бормоқда. Бу ерда 9 июнь, бу ерда 10 июнь бўйича тўртта шаҳарга тааллуқли иқлимий маълумотлар. Маълумотларни кузатиб, бир қарашда ҳарорат нормал экандек, ҳеч қандай рекордлар қайд этилмаётгандек туюлади. Лекин бу алдамчи. Сиз ҳавонинг ўртача суткалик ҳароратига эътибор қаратинг. Масалан, 10 июнь бўйича Термизда максимал ҳарорати 1980 йилда қайд этилган ва 43,7 даражани ташкил этган. 2022 йил 10 июндаги максимал ҳарорат эса 41,6 даража. Бир қарашда ҳаммаси жойида, шундай эмасми? Аслида йўқ. 10 июнь бўйича ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати Термизда 28,0 даража бўлган. 2022 йил 10 июнда эса ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 32,2 даражани ташкил этган. Яъни шу кунларда ўртача суткалик ҳарорат узоқ йиллик ўртачалардан 4,2 даражага исиган. Тошкентда ҳам шу аҳвол шу. 2022 йил 10 июнда ўртача суткалик ҳарорат 30,1 даража кўрсатилган, 10 июнь бўйича узоқ йиллик кузатишлардаги ўртача суткалик ҳарорат эса 28,8 даража бўлган. Бу фақат 10 июнга тўғри кеп қолгандир дерсиз. Афсуски, бундай эмас. Ишонч ҳосил қилиш учун Тошкент бўйича ҳар кунги ўртача ҳарорат ва иқлимий ўртача маълумотларини бу ерда солиштириб боришингиз мумкин. Нега бундай бўляапти. Мен иқлимшунос эмасман, лекин бу кўз ўнгимда юз бераётгани учун айта оламан. Кечки ва тунги вақтларда ҳарорат пасаймаяпти. Тошкентда ёз кунларида, узоқ эмас, ҳатто ўтган ўн йилликда доимий бўлган тунги салқинлик деярли кузатилмаяпти. Бундан 10 йил аввал ҳам Тошкентда тунда деразани очиш ва салқин ҳаводан нафас олиш мумкин эди. Бу биринчи навбатда дарахт, ўсимлик ва сув билан қопланган майдонларнинг ғорат қилиниши билан боғлиқ. Шаҳар устига келган босқинчи чайқовчилар тарафидан кўллар, ҳавзалар қуритилган ва сотилган. Парклар, боғлар, ҳиёбонлар кесилган ва сотилган. Вақтингиз бўлганида Google maps'да 2012 йилги Тошкент ва 2022 йилги Тошкентни солиштиринг.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin