Замбаракнинг ўқи kanalidan
Йил сайин кўтарилаётган Тошкент ҳарорати ҳақида.
АҚШнинг Нью-Йорк Таймс газетаси дунёдаги шаҳарларда ҳарорат қандай ўзгараётганини кўрсатиб берувчи хизматни ишга туширибди.
Унга кўра, Тошкентда 1984 йил (мен туғилган йил) йилига 90 кун ҳарорат 32 даражадан ошган экан. Бугунги кунга келиб бундай ҳарорат йилига ўртача 103 кун кузатилаяпти. Яъни, 37 йилда 32 даражадан юқори кунлар сони 13тага ошган.
Қўрқинчлиси, мен 80 ёш бўлганимда (2064 йил) бундай иссиқ кунлар сони ўртача 120тага етаркан. Яъни, бир йилда 4 ой ҳарорат 32 даражадан пастга тушмайди.
Газета тадқиқотларга таяниб маълумот беришича, Тошкентга иқлим ўзгариши бошқа мамлакатларга кўра кўпроқ таъсир қилади. Умуман олганда, шаҳар қанчалик иссиқ бўлган бўлса, аср охиригача ундаги ҳарорат янада тез ўсиб бораверади.
Ҳарорат ошгани сари тоғларга камроқ қор ёғади ва бу охир оқибатда қурғоқчиликка олиб келиши, Ўзбекистон учун ўта муҳим бўлган қишлоқ хўжалигига қаттиқ таъсир қилиши мумкин.
Менимча, ҳукумат ҳар бир қарорида иқлим ўзгаришини биринчи ўринга қўйиши керак.
P.S. Бу тадқиқотда шаҳарсозлик, шаҳарлардаги қурилишлар ёки дарахтлар сони инобатга олинмаган.
P.P.S. Бу дардисар тадқиқотни кўриш учун Нью-Йорк Таймсга пул тўлашга мажбур бўлдим. Такшто, лайкларингизни аямайсизлар 😉
@zambarakning_oqi