Қанча ёмон бўлса — шунча яхшими?
Беҳзод Ҳошимовнинг "фаталистик назария" ва "ғоялар тузоғи" ҳақидаги мақоласини ўқиб чиқишни тавсия этаман.
"Камбағал ва ривожланаётган мамлакатлар аксарият ҳолатларда иқтисодий ўсишни чегараловчи иқтисодий сиёсатни юритишади: протекционизм, тор доирадаги гуруҳлар манфаатига хизмат қиладиган «саноат сиёсати», бизнесни керагидан ортиқча назорат қилишга уриниш, ресурсларни тақсимлашда давлат ролининг катталиги, юқори солиқ улуши, давлат корхоналарининг самарасиз бошқарилиши, марказий банкнинг ҳукуматга бўйсунувчанлиги ва шаффоф бўлмаган фискал сиёсат. Диққатга сазовор нарса шундаки, мамлакат қанчалик камбағал бўлса, ушбу ҳолат шунчалик кенг тарқалган бўлади".
"Айрим кузатувчиларнинг фикрича, тўғри ислоҳотлар «жуда ёмон воқеалар» натижасида содир бўлади, бундай ҳолатлар жамиятни атрофда содир бўлаётган воқеаларга «янгича назар» билан қарашга ундайди ва иқтисодий сиёсатни ўзгартиради"
"Аммо бунинг аксини кўрсатадиган тадқиқотлар ҳам мавжуд: тараққиёт ёмонлик эмас, яхшилик натижасида содир бўлади. Ушбу моделга кўра, агар вазиёт ёмон бўлса, жамиятда тўғри ислоҳотлар учун талаб туғилиши даргумон. Яъни: жамиятдаги ҳолат қанчалик ёмон бўлса, тўғри ислоҳотлар эҳтимоли шунчалик кам".