15K174Telegramda ochish
"Биз ислоҳотларни қилиб, тезроқ бойисак, Толибон каби хатарлар унчалик қўрқинчли эмас" Беҳзод Ҳошимов Афғонистонда нима бўлаётганини, энди нима бўлиши мумкинлигини тушунишга уринган. Мақола жуда катта, уни тоқат ва қунт билан ўқиб чиқишга арзийди. Унда ўқувчига Афғонистонда нима бўлаётганини айтиш эмас, нима бўлаётганини тушунишга манбалар ва сигналлар берилгани жудаям аҳамиятли. Қолаверса, биз, Ўзбекистон нима қилишимиз кераклиги ҳақида эътиборли мулоҳазалар бор: "Равшанки, биз ислоҳотларни қилиб, тезроқ бойисак, Толибон каби хатарлар унчалик қўрқинчли эмас. Кўп бой мамлакатлар, шартли Исроил ёки Жанубий Корея ўз душманлари қамровида бўлсалар ҳам, анча нормал ҳаёт кечира оладилар. Лекин камбағаллик ва даромадлар пастлиги — ҳақиқий хавф туғдириш мумкин. Тарихда бирор-бир бой мамлакатда куч ишлатиш натижасида ҳукумат алмашмаган, умуман олсак ҳам, бойлик билан куч ишлатиш жуда боғлиқ — яъни бойиш ва фаровонлик, хавфсизлик устига қурилади". "Шунинг учун ҳам, тинчлик, барқарорлик ва осмонимиз ҳамиша муссафолиги ҳақида фикрлаганда, шубҳасиз иқтисодиёт ҳақида фикрлашга мажбурмиз. Иқтисодий тараққиёт деганда, шартли даромадларни ҳозирги сал кам икки мингдан, дейлик ўн мингга олиб чиқа олсак, биз жанубимизда содир бўлган ва бўлиши мумкин бўлган, жуда оғриқли ва хавфли вазиятлардан ўзимизни анча сақлаган бўламиз.".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin