"Қанчалик аччиқ ва ноқулай бўлмасин, мен фақат тўғри ва ҳаққоний маълумотни билишни истайман. Бу мен учун тўғри қарорлар қабул қилишга ёрдам беради", деб айтмоқда Давлат раҳбари. Мазкур сўзлар, менинг фикримча, интервьюнинг энг баланд кульминацияси, айни вақтда асосий муждаси ҳам.
Беихтиёр раҳматли Ислом Каримовнинг "Мен билганни халқим билиши керак" деган сўзлари эсга тушади.
Назаримда, бу икки иқтибос бир-бирини тўлдиради, бир бутунлик яратади:
Давлат раҳбари билганни Халқ, Халқ билганни эса Давлат раҳбари билиши керак.
Навоий бобомиз айтганидек:
Эрурсен шоҳ ‒ агар огоҳсен сен,
Агар огоҳсен сен ‒ шоҳсен сен.