19K161Telegramda ochish
Ўзбекча "ЕГЭ" Агар қарор лойиҳаси кучга кирса, 2024/25- ўқув йилидан бошлаб битирувчиларнинг таълим ташкилотлари томонидан умумтаълим фанлари бўйича якуний давлат аттестациясини ўтказиш амалиёти бекор қилинади. Умумтаълим фанлари бўйича якуний давлат аттестацияси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказилади. Битирувчилар якуний давлат аттестацияси юзасидан кўрсатган натижалари бўйича давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилишда танловга қўшиладилар. Яъни, ўрта мактабни битириш ва ОТМга кириш учун имтиҳонлар ягона бўлади. Умуман олганда, агар лойиҳа қабул қилинса, ўрта ва олий таълим узвийлиги, шаффофликни таъминлаш ва имтиҳонлар маъмурчилиги йўлида катта қадам бўлади. Жаҳон стандартларига анча яқинлашамиз. Менда биттагина савол туғилди: Нега Президент мактаби битирувчилари имтиҳонлардан озод қилинади? Нега уларни рақобатдан четга чиқариб, имтиёз бериш керак? Ахир Президент мактаби битирувчилари ҳар қандай имтиҳонлардан бир сакраб ўтиб кетишлари керак эмасми? Ота-оналар, мактабларнинг юқори синф ўқувчилари лойиҳа билан албатта танишишлари керак!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin