39K85Telegramda ochish
Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғининг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ислоҳотларнинг янги босқичи! Ғалла етиштиришга давлат буюртмаси бекор бўлиши ортидан, энди давлатга тегишли дон корхоналари ҳам хусусий секторга сотилмоқда ва қишлоқ хўжалигида бозор тамойилларига асосланган иқтисодиёт илдизлари мустахкамланмоқда. Давактив агентлиги 20та дон корхоналаридаги давлат улуши ва уларнинг 10та филиалари мулкий мажмуалари сотувга қўйибди. Савдода иштирок этиш учун талабгорлар 6 сентябрь куни соат 18:00 га қадар ариза топширишлари керак бўлади. Сотиб олишда талабгорларга қўйиладиган шартлар ичида камида беш йил давомида дон корхоналарининг асосий фаолият тури сақлаб қолиниши ва мавжуд дон сақлаш сиғимлари камайтирилмаслиги; қонунчиликда белгиланган тартибда давлат захираси учун сақланадиган дон ҳажмларини шартномалар асосида ҳақ тўлаш эвазига сақлаб берилиши кўзда тутилган. Ҳурматли ишбилармонлар! ушбу иқтисодий ислоҳотларга ўз ҳиссангизни қўшинг ва сердаромад бизнес соҳибига айланинг!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin