17K42Telegramda ochish
Тайинланган рубль курси мўртлигини яна бир бор кўрсатди Кеча олти ойлик танаффусдан кейин Россия учун "дўст мамлакатлар"нинг инвесторларига облигациялар бозорида операциялар амалга оширишга рухсат этилди. Дўст мамлакатлар дейилганда Россияга қарши санкциялар қўлламаган ва санкцияларга қўшилмаган давлатлар саналади. Гарчи уларнинг облигациялар бозоридаги ўрни ва вазни ҳаддан ташқари кичик бўлишига қарамай, шу тоифадаги инвесторларнинг бозорга қайтадан киришининг ўзи доллар/рубль жуфтлигини 62гача кўтариб юборди. Нима учун ҳукумат аста-секин инвесторларни давлат облигациялари майдончасига қайтармоқда. Чунки мустаҳкам рубль курси бюджет барқарорлигига хавф сола бошлади. Бюджетнинг даромад қисми июлда учдан бир қисмга камайиб кетди, дефицит рекорд 892 млрд.рублгача етди. Нафақат газ-нефть даромадлари, газ нефтдан ташқари бюджет даромадлари ҳам қисқариш тенденциясини кўрсатмоқда. Харажатлар эса уруш туфайли ўсишдан тўхтаётгани йўқ ва фақат ўсиб боради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin