17K28Telegramda ochish
2021 якунларига кўра, ШҲТ мамлакатлари савдо айланмаси эса салкам 800 млрд. долларга етди Иқтисод фанлари доктори, профессор Рустам Ҳасановнинг таъкидлашича, ШҲТ саммитида, энг аввало, иқтисодий масалаларни ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилади. «Рақамларга эътибор берадиган бўлсак, 2021 йил якунларига кўра, ташкилотга аъзо мамлакатларнинг ўзаро савдо алоқалари 8 трлн. доллар, савдо айланмаси эса салкам 800 млрд. долларни ташкил қилди. ШҲТ саммитида кўриладиган биринчи масала – савдо-сотиқ муносабатларини ривожлантириш. Шунингдек, ўзаро инвестицияларни жалб этиш ва бу орқали ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтиришга устувор аҳамият берилади», – деди иқтисодчи.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin