19K33Telegramda ochish
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 5-бизнес форуми ўз ишини бошлади. Форум Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия давлатларидан 300 дан зиёд делегат ва мамлакатимиздан 500 дан ортиқ вакилларни бир жойга жамлади. ИҲТ доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳолати, шунингдек, уни кенгайтириш истиқболлари ва фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинмоқда. Тадбир якунида турли соҳалар бўйича йирик шартномалар имзоланиши кутиляпти. Маълумот учун, жорий йилнинг 9 ойи якунига кўра Ўзбекистон Республикасининг ИҲТ давлатлари билан товар айланмаси 9,2 миллиард долларни, аъзо мамлакатларнинг Ўзбекистон умумий товар айланмасидаги улуши 20,5 фоизни ташкил этди. Бунда экспорт миқдори 4,2 миллиард доллар, импорт эса 5 миллиард (+3,3%) долларга тенг. Ўзбекистон ташқи савдосида ИҲТ улуши 24,7 фоизни ташкил этади. Эътиборли жиҳати, 5,75 миллиард долларга тенг бўлган экспорт ҳажми 2021 йилга нисбатан 6,3 фоиз юқорилаган. Импорт эса 6,62 миллиард доллар – 14,3 фоиз ўсган. Ўтган йил умумий экспортнинг учдан бир қисми – 29,8 фоизи ИҲТ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin