17K92Telegramda ochish
Аниқроқ статистикани доимгидек бошқа давлатлардан оламиз Ўзбек статистикасининг аниқлиги, ишончлилиги ва чуқурлилиги борасида саволлар ҳеч қачон тўхатамайди, токи бу борада реал ўзгаришлар юз бермагунича. Айниқса ташқи савдо, меҳнат бозори ва даромадлар статистикаси ўзгартирилишга, яхшиланишга, бойитилишга муҳтож. Расмий статистикамизнинг ташқи туризм билан боғлиқ мана бу рақамлари билан танишган борки, туризм статистикасини юритиш бўйича ҳам қарашлар, иш тутуми ва принциплар ўзгариши кераклигини тушунади. Демак, статистикамизга кўра ўтган 8 ойда Ўзбекистондан Грузияга 6,4 минг нафар турист борган. Энди Грузия статистикасига юзланамиз. Грузинлар ҳисобига кўра, ўтган 8 ойда Ўзбекистондан Грузияга 32 694 нафар турист борган. Фарқ 5 баробар. Грузинлар туризм статистикасини мамлакатлар, ойлар, ёшлар, жинслар қирқимида ва ҳатто туристлар қайси чегаралардан кесиб ўтганлиги бўйича маълумотларни кузата туриб, ўзбек статистикаси нақадар юзаки ва абгор эканлигига ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin