Умидланманг, булар протекционизмдан воз кечишмайди
Буни импортни оптималлаштириш деб аташадими, маҳаллийлаштириш дейишадими ёки асл мақсадларини "аналоглари ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар импортини камайтириш" деган узун жумлалар орасига ниқоблашадими, фарқи йўқ.
Протекционизм устувор бўлиб қолаверади. Дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири бўлиб қолаверамиз. Тенгсизлик кучаяверади. Танловсизлик ортаверади. 2025 йилдаям. 2030 йилдаям. 2035 йилдаям.
Умидланманг. Аввалроқ бу ҳақда нимадир ишоралар туғилиб қолган бўлса, уларни кўмиб қўяверинг.