20K114Telegramda ochish
Яна тўртта рус банки SWIFT'дан узилиши мумкин Муҳокама қилинаётган навбатдаги санкциялар пакетида Россиянинг яна тўртта банки - Газпромбанк, Альфа-банк, Росбанк ва "Тинькофф-банк" глобал банклараро маълумот алмашинув тизими SWIFT'дан узилиши мумкинлиги айтилмоқда. Бу ҳақда Украина Президенти офиси раҳбари Андрей Ермак маълум қилган. Аввалроқ Financial Times ўз манбаларига таяниб санкцияларнинг навбатдаги транши нефть учун потолок нархлар, рус ИТ компанияларига чекловлар, киберхавфсизлик ва дастурий таъминот ва банкларга оид бўлишини қайд этганди. Эҳтимолий рўйхатдаги банклар орасида Газпромбанкнинг SWIFT'дан узилиши уруш давом этишидан манфаатдор қонхўрларни жазолашда ҳаддан зиёд аҳамиятга эга. Чунки рус гази учун ҳисоб-китоблар ФСБнинг молиявий назорати остидаги мазкур банк орқали амалга оширилади. Ўзбек банклари хушёр тортиб, ҳозирдан ўз тайёргарлигини кўриб қўйганлари фойдадан холи бўлмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin