Россияни даволаса бўлади
Кейинги вақтда Россияда ўнглардан тортиб сўлларгача, консерваторлардан либералларгача улуғ империя ва шовинизм касалига чалинганлиги, умумийлаштирганда ҳам, хусусийлаштирганда ҳам том маънода урушга қарши бўлган россияликларни ўта маргиналлашиб қолгани ҳақида кўп мулоҳазалар янграмоқда.
Қамоқда қолаётган бўлсада Путинизмга қарши курашни бир лаҳза ҳам тўхтатмаган Алексей Навальний юқоридаги фикрлар мавжудлигига қўшилади.
The Washington Post учун ёзган мақоласида Навальний империя қарашларига эга бўлган оддий одамлардан чиновникларгача бўлган барча русларда Украина устидан назорат эътиқодга айланиб кетганини айтади. Уруш Россия ҳукумати учун фалсафа даражасига кўтарилгани қайд этади, Путиннинг элитанинг бошқа вакилига алмаштириш урушга нисбатан муносабатни ўзгартирмаслиги ҳақида огоҳлантиради.
Россияни даволаш йўлида Навальний ҳокимиятни битта одамнинг қўлида тўпланиб қолишини чеклаш кераклигига эътибор қаратади.
Мақолани албатта ўқинг. Инглиз тилида. Рус тилида.
Навальний озод бўлади. Россия албатта озод бўлади!