Қайси валютада қўйилган бўлса ўша валютада қайтарилади
Лицензияси чақириб олинган икки банкнинг, айниқса Туркистонбанкнинг валютада омонат қўйган чакана мижозлари пулимни қайси валютада беришаркин, деб қайғуришларига ҳожат йўқ.
Омонатлар қайси валютада қўйилган бўлса, ўша валютада қайтарилади. Масалан, АҚШ долларида қўйилган омонат АҚШ долларида қайтарилади.
Омонатчиларда нима учун омонатлар икки ойдан кейин қайтарилади, деган савол ҳам туғилиш мумкин. Чунки бу вақт оралиғида лицензияси чақириб олинган банкларнинг тугатиш комиссиялари тегишли ликвид активларни ундириш, банкнинг турли вакиллик ҳисобларидан пулларини қайтариши, қарздорларга талаблар қўйиш, кредитор ва депозиторлар рўйхатини шакллантириши керак бўлади.