19K84Telegramda ochish
Миллиардлаб қарз ўз-ўзидан сўрилиб кетмайди Банк соҳасидаги учига чиққан қинғирликлар ҳақида ёзадиган Муттаҳам банкирлар канали "Ҳайтекбанк"нинг "Халқ банки"дан 24,5 млрд. сўм, "Ипотекабанк"дан 26,1 млрд. сўм, Мактабгача таълим вазирлигидан 8,1 млрд. сўмлик ижро иши бўйича қарздорликлари Мажбурий ижро тизими базасидан йўқ бўлиб қолганига таажжубга тушмоқда. Гап шундаки, давлат банклари, бутун бошли вазирликдан олинган қарздорлик сўрилиб кетмаган. Лицензия тортиб олинган 7 октябрь ҳолатига ҳам. Ҳозир ҳам. Фақат мажбуриятлар ўрнатилган тартибда тайинланган Тугатиш комиссияси зиммасига ўтган. Табиийки мажбурий ижро бюроси ундируви юритувидан чиқарилган. 7 октябрдан буён тугатиш комиссияси тарафидан фақат аҳоли омонатлари қайтарилган. Давлат банклари, бутун бошли вазирликлар, қўшма корхоналар,, инвестиция компаниялари, универститетлар, суғурта компаниялари ва бошқалардан олинган, йиллар давомида қайтарилмаган қарзлар ўша ўша тўланмасдан, осилиб ётипти. Банк активлари деярли тўлиқ қайтмайдиган мақомда. Капитални зарарлар еб битирган. Шу аҳволда банк эгалари лицензиясини қайтариб олмоқчи. Остап Бендер ҳам бунчалар бўлмаган

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin