13K156Telegramda ochish
Нимагадир айни тобда Путин ва унинг ўғри олигархлари билан тунги ҳоккей лигасида ўйнайдиган тўртта ҳоккейчига ўтган ойда Тошкент марказида уй берилгани эсга тушди. Улар бусиз ҳам миллиардер, лекин бу илтифотни Путин билади, эшитади. Уч ҳарфли башараси бир марта бўлсаям сохта тиржаяди. Лутф-да. Қанақадир оққон, лейкоз билан оғриётган, ўлим билан олишаётган болаларга ғамхўрлик эса ҳеч қандай очко бермайди, ваҳоланки улар бунга ҳақдор ва муҳтож. Бу ҳақда Путин эшитса ҳам, кгб башараси қилт этмайди. Путиннинг болаларга, ўзининг халқигаям, Сурия болаларигаям, Украина болаларигаям, Нидерландия болаларигаям қўйиб қўйгани бор.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin