Кеча нефтнинг энг тоза брент типидагисининг бир баррели 45 долларгача пасайди. Кунлик пасайиш 7%ни, охирги 3 ойдаги қулаш 30%дан кўпроқни ташкил этмоқда.
Нарх-навони бозор белгилайдиган мамлакатларда нефть ортидан бензин ҳам арзонлаб бормоқда. Масалан, кеча чириётган Америкадаги ватандошлар бир галлон бензинни (80 марка эмас, 98 марка) 1.80 доллардан қуйишганини айтиб қолишди. Бу литрга ўтказганда 45 центни ташкил этади ёки 4275 сўм демакдир. Бу нархлар ва даромадлар паритетини тасаввур қилаверинг.
Энди дунёда айрим мамлакатлар борки, бу давлатларда нефть нархи ошсаям бензин ошади, нефть нархи тушсаям, бензин ошади. Сизнинг-ча бундай ғалати ҳолат қайси давлатда бўлиши мумкин?