Бизнес кайфият: энергия истеъмоли камайган, қарз юки ошган
Ўзбек бизнеси келажакка оптимистик қарашда давом этмоқда. Келгуси 12 ой ҳамда яқин 3 йилда мамлакат иқтисодиёти ҳамда бизнес
истиқболларини ижобий баҳолаган иштирокчиларнинг улуши ўртача 70 фоизни ташкил этган (+4%).
Айни вақтда энергия истеъмоли кўпайганини таъкидлаган тадбиркорлар улуши камайган (40%, -3%), қарз юкламалари эса ошган (43%, +3%).
Юк ташиш ҳажми ошаётганлигини таъкидлаётганлар кўпайгани ижобий сигнал (42%, +3%).
Ҳудудлар қирқимидаги айрим хулосалар:
Бизнес муҳитининг ёмонлашганини таъкидлаган респондентларнинг улуши Тошкент шаҳрида вилоятдагига қараганда икки баробар кўпчиликни ташкил қилган. Бу табиий, ахир пойтахтни тадбиркор ҳоким бошқаради-ку!
Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида бизнес вакилларининг аксарият қисмида ишчи кучига бўлган талаби ўзгармаган.
Водий вилоятларида газ ва электр таъминотидаги узилишлар, солиқ
маъмурчилиги ҳамда логистикадаги қийинчиликлар мавжудлиги каби омиллар ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир кўрсатаётгани таъкидланган.
Сурхондарё ва Қашқадарё бизнеси етарли инфратузилма йўқлигидан шикоят қилмоқда.
Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган тадбиркорлар эса ўзгаришлар сезмаганлигини таъкидлашган. Жиззахдаги бойларнинг кайфияти яхши.
Хоразм ва Қорақалпоқда солиқ маъмурчилиги ва йўл инфратузилмаси қониқарсиз ҳолдалиги ҳудуд бизнес муҳитига салбий таъсир кўрсатаётганлигини билдиришган.