22K76Telegramda ochish
Ўзбекистон Афғонистонга электр таъминотини тиклади Афғонистонда электр таъминоти оператори Da Afghanistan Breshna Sherkat маълумотига кўра, Ўзбекистондан электр энергияси импортининг тикланиши 18та афғон вилоятида истеъмолнинг нормал режимга ўтиш имкониятини берган. Аввалроқ Ўзбекистондан электр энергияси олинишида техник муаммолар мавжуд бўлгани айтилганди. Ёз ойларида афғон тарафи таннархи бирмунча арзон бўлган Тожикистондан электр сотиб олаётганди. 2022 йил бошида тузилган битимга кўра, Ўзбекистон Афғонистонга жами қиймати 100 млн.доллар бўлган 2 млрд. квт.соат электр энергияси сотиши белгиланган. Қўшниларга сотилаётган 1 квт. соат энергиянинг қиймати 5 центга тенг бўлмоқда. Ўзбекистонда 2019 йил 15 августдан буён амал қилаётган тарифларга кўра, 1 квт.соат электр энергияси аҳолига 295 (2,6 цент) сўмдан, бизнесга 450 сўмдан (3,99 цент) етказиб берилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin