Эртага оғир душанба бўлади
Пойтахтда автомобилларга газ қуйиш шоҳобчалари вақтинчалик ёпилиши эртага шаҳар транспорти ва қатор соҳаларда жиддий муаммоларни яратади.
Фуқароларнинг ишхона ва офисларга қатнови, мактаб ва боғчаларга болаларнинг етиб олиши ва уйга кайтиши, афсуски, асосан шахсий транспорт ва такси хизматларига боғланиб қолган.
Вилоятларда, Пойтахт атрофидаги Зангиота, Тошкент, Қибрай туманларида газ таъминотида узилишлар кечаданоқ бошланган эди. Бугун кун давомида аҳвол янада оғирлашди.
Газ қазиб олиш кескин камайиб кетгани яширилаётгани йўқ. Газнинг жисмонан бўлмаслиги, популистик қарор теплица ё заправка орасида эмаслигини ўз кўзимиз билан кўриш бунчалар тез юз беришини, тўғриси, ўзим ҳам кутмагандим.
Прогнозларда ҳароратнинг янада совуши ва совуқ ҳарорат камида ўн кун сақланиб қолиши айтилмоқда.
- https://t.me/the_bakiroo/5795@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/5674@the_bakiroo