15K26Telegramda ochish
Пойтахтда иситиш тизими ва сув таъминоти тўлиқ тиклангани маълум қилинди Тунги соат учлардан кейин санаб ўтилган қозонхоналар ва уларнинг қамровидаги массивларда жойлашган уйлар ҳам иссиқлик таъминотига улангани маълум қилинди. Тонг соат 9лар чамасида ичимлик суви таъминоти тўлиқ тикланганиги эълон қилинди. Айни дамда пойтахтда аҳоли фойдаланувидаги электр, сув, иссиқлик таъминоти бир маромда ишламоқда. Газ таъминоти бўйича узилишлар мавжуд. Бир муддат бизнес ва тадбиркорлар энергия таъминоти билан боғлиқ етишмовчиликлар юкламасини ўз зиммасига оладиган кўринади. Бугундан газ тўлдириш шохобчалари ва бошқа юридик истеъмолчиларга газ етказиш вақтинча тўхтатилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin