33K39Telegramda ochish
Кўпроқ ахборот кўпроқ тушуниш беради Кризисларни бошқаришнинг энг асосий ресурси бу ахборот. Ахборот қанча кенг ва чуқур бўлса, шунча яхши. Таклифни кўпайтира олмайсизми, ахборотни кўпайтиринг. Шундай ахборот бўлсинки, хатолар қаерда эканини охирги истеъмолчи ҳам англасин. Энергетика вазирлиги ҳар куни генерация қилинган электр ва қазиб олинган газ миқдори ҳақида умумий маълумот бериб бораяпти. Бу яхши, лекин ҳозир шароитда умуман етарли эмас. Истеъмолчилар олаётган умумий маълумотлар билан улар ҳис қилаётган вазият тарозида турлича тош босади. Тушуниш бўлиши учун ҳудудлар ва ҳар бир туман қирқимида истеъмол маълумотлари керак. Тушуниш бўлиши учун таъминотда энг кўп узилишлар юз бераётган ҳудудлар номма-ном айтилиши керак. Тушуниш бўлиши учун энг кўп газ ва электр истеъмол қилаётган Топ-100 уй хўжаликлари маълумотлари ҳам очиқланиши керак. Шахссизлантирилган ҳолатда. Озиқ бозор йўқлигида кеча ишлаб чиқарилган 224 млн.квт.соат электр ва 155 млн.куб газ ҳудудлар, туманлар, истеъмолчилар қирқимида маъмурий йўл билан қандай тақсимланди, мана шу муҳим. Шунда лояллик пайдо бўладими? Йўқ. Лекин истеъмолчилар ўзининг аҳволини солиштира бошлайди, вазиятни кенгроқ миқёсда англайди, керак бўлса, ўзини ўзи юпатади, ёппасига субсидиялаш режими муҳтожларга эмас, кенг имкониятли қатламга хизмат қилаётганини тушуниб етади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin