25K184Telegramda ochish
Ўзбекистоннинг ижтимоий тенгсизлик картаси Агар Миркомил даромадлар кесимини, бир ҳудуд ичида, масалан, Тошкент шаҳри ичида солиштирса, янада даҳшатли вазият картинасига гувоҳ бўларди. Ўқитувчи ва банкир ўртасидаги фарқ Республика миқёсида ювилиб кетади. Пойтахтда яққол кўринади. Талаётган Олигарх ва таланаётган Халқ ўртасидаги фарқни солиштириш учун ҳали очиқ статистик маълумотлар йўқ. Тенгсизлик, айни шу кунларда жуда яққол билинади. Билинмоқда. Қишки боғ, иситиладиган бассейн, сауналарга эга, киборлар, топ чиновниклар яшайдиган Қорасув, бойлик мақоми манзили, ўзбек Рублевкаси бўлган Амир Темур маҳаллаларида свет, газ узилишлари бўлгани йўқ. Қайтанга улар энг кўп энергия истеъмолчилари ҳам. Демак, энг субсидия олувчилар ҳам шу ерда. Бир неча километр нарироқда, Қибрайнинг сал қўли юпқа маҳаллаларида эса бутунлай бошқа манзара. Кечадан ўчган таъминот, узилишда, ўчишда давом этмоқда. Эътибор беринг, мен Тошкентнинг энг бой ва Андижоннинг энг камбағал маҳалласини солиштирмаяпман. Тошкентни Тошкент билан солиштираяпман. Ҳозир таъминотдан узилишлар ва ўчишлар картаси тузилса, шу картадан бемалол Ўзбекистонда ижтимоий тенгсизлик картаси сифатида фойдаланиш мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin