Ўзини ўзи банд этганлар расмий сони эълон қилинди. Расмий рақам Маҳаллабай агентлиги эълон қилган рақамдан деярли уч баробар кам
Солиқ қўмитасининг расмий ахборотига кўра, 11 ой давомида ўзини ўзи банд этганлар сони 360,5 минг нафар фуқарога кўпайган. Шу ўринда яна бир бор эслатиб кетмасак бўлмайди, Маҳаллабай ишлаш агентлиги 2022 йил январь ойидан октябрь ойига қадар 914 минг нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинганини эълон қилганди.
Кейинчалик Агентлик ўзини-ўзи банд қилганлар тўғрисидаги маълумотлар Давлат солиқ қўмитасидан олинганини билдириб ўтганди. Агентлик яна бир бор маълумотларини текшириб олиши ва баёнотларига аниқлик киритиши зиён қилмайди.
Расмий рақамлардан хурсанд қиладиган шуки,1 сентябрдан 1 декабргача 50 905 нафар ўзбекистонлик автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти бўйича рўйхатдан ўтган, яъни таксичи ўлароқ ўзини ўзи банд қилган. Демак, шунча таксичи фаолияти оқартирилган.
Ўзини ўзи банд этган сони бўйича Самарқанд вилояти ҳатто пойтахт Тошкентни ҳам ортда қолдирган.