23K93Telegramda ochish
Таксичилик фаолияти ўз-ўзини банд қиладиган фаолият турларига қачон киритилади? Бу ҳақда давлат раҳбари топшириқ берганига 2 йилдан ошди. Яқинда Россияда ўзини ўзи банд қилганлар учун солиқ режими ҳақида қизиқарли рақамларни кўрдим. Москвада 1 миллион киши ўзини ўзи банд қилиб, бу ҳар олтинчи ишлайдиган аҳолига тўғри келади. Умуман олганда, Россиядаги қора бозор учдан бир қисмга қисқарди - уч йил ичида жуда яхши натижа. Ўзбекистонда ҳам шундай режим мавжуд, бироқ ўзини ўзи банд қилишга рухсат берилган касблар рўйхати менга доим мантиқий эмасдек туюлган. Дизайнерлар, халқ табиблари, чўпонлар бор, лекин негадир ҳалигача бу рўйхатда такси ҳайдовчилари йўқ. Бу ҳақда жуда кўп гапирилди, лекин алалоқибат улар рўйхатга киритилмади. Уларнинг бошқа касблардан нимаси кам? Аксинча, бу майдон ўзини ўзи банд қилиш режими учун яратилганга ўхшайди ва Россия тажрибаси статистикаси буни тасдиқлайди: масалан, Москвада етказиб берувчилар (17%) ва ҳайдовчилар (6%) ўзини ўзи банд қилганлар орасидаги лавозимларда етакчи ўринларда. Қизиқиб такси ҳайдовчилари билан гаплашдим, ишлар қандай кетаётганини сўрадим. Улар машиналарни қўлдан сотиб олишади, негаки расман кредит расмийлаштира олишмайди - тасдиқланган даромад манбалари йўқ. Натижада, норасмий кредит берувчиларга отамдай фоизларни тўлашади - 30-40% гача. Шу билан бирга, ҳайдовчиларнинг ўзлари солиқ тўлашнинг тушунарли схемасини таклиф қилишса, шаффоф ишлашдан қочишмайди, бухгалтер ёлламасдан декларацияларни тўлдириш ва ЯТТ тузишнинг барча икир-чикирлари тушунтирилса, бас. Умуман олганда, агар улар ўзини ўзи банд қилса, расман банк орқали, пасайтирилган фоиз ставкаларида автомобил сотиб олишлари мумкин бўларди. Қарабсизки, иқтисод қимирлай бошлайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin