30K232Telegramda ochish
Раҳбарнинг Миллатга мурожаати Ёзишаяптики, тез кунларда Давлат Раҳбари Парламент ва Халққа йиллик мурожаатнома билан юзланади. Одатда мураккаб кунларда, бурилиш нуқталарида, қарор қабул қилиш учун катта қўллов зарурияти юзага келганида Раҳбар вакиллар ва воситачиларсиз Миллатга тўғридан-тўғри мурожаат этади. Рузвельт шундай қилган, Де Голль шундай қилган. Черчилль шундай қилган. Халқ бир мақсад йўлида жуда тез бирлашади, агар Мамлакатнинг энг олий мандатига эга Раҳбари бу ҳақида ўзи сўраса. Халқ энг оғир ўзгаришларга ва синовларга бардош беради, агар Мамлакатнинг энг олий мандатига эга Раҳбари бу ҳақида сўраса. Халқ чарчаган, лекин кўнади, яна бир бор матонат кўрсатади, агар Мамлакатнинг энг олий мандатига эга Раҳбари бу ҳақида сўраса. Халқ норози бўлмайди, халқ тўполон қилмайди, халқ сабр қилади, агар буни Раҳбарнинг ўзи чиқиб сўраса. Ўзбекистонликлар бирлашади Раҳбарининг атрофида. Мамлакат учун, Мустақиллик учун, Фаровонлик учун бирлашади. Мурожаатнома олдидан Раҳбардан ўтинчим шу. Кейинга қолдириб келаётганимиз ва тобора товони ошаётган оғир Ислоҳотларга халқ мандат беради. Халқ рози бўлади. Миллатга ўзингиз юзлашинг!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin