Харажатларни қисқартириш ҳақида гап кетмаган
Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов:
"Даромад ва харажатлар бир-бирига солиштирганда, 3 фоиз дефицитга сиғмади. Бу катта муҳокамаларга сабаб бўлиб, қайта-қайта кўриб чиқилди.
Якунда даромад нуқтаи назаридан катта режалар олинди, харажатлар оптималлаштирилди ва 2023 йил бюджети 3 фоиз дефицит билан киритилди. Шу боис, 2023 йил бюджет лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кеч киритилди".