19K145Telegramda ochish

Асанов формати kanalidan

Бакироо келтирган расмда (асл муаллиф: Нозима Маҳмудова) мактаб дарслигида Алишер Усмонов баҳонасида Россия пропагандаси олиб борилаётганини кўриш мумкин. Бу биринчи ҳолат эмас. Илгари дарсликларда АЭС пропагандасини топишганди. Биз дарслик сифати, яна бир нарсалардан баҳс юритяпмиз, у ерда эса дарсликлар очиқ пропаганда қуролига айланмоқда. Болаларга таъсир ўтказиш осонлигини инобатга олсак, бунинг оқибати яхши бўлмайди. Дарсликларни яхшилаб текшириш керакка ўхшайди. Шу муносабат билан ўзимда бўлган бир кейс эсга тушди. Ўғлимнинг ўқитувчиси яхши педагог. Лекин кутилмаганда дарс пайти "Украина фашистлар, Американинг малайлари, Россия қаҳрамон" мазмунида гапирибди. Ўғлимдан буни эшитиб, ҳайрон қолдим. Диссонансга учрадим. Конфликтга бормаслик учун "майли, яхши мутахассис, энди сиёсий қарашлари бироз бошқачадир" деб ўзимни тинчлантирдим. Бундан буёғига Россия пропагандасини давом эттирса, чора кўришга қарор қилдим. Ҳозирча тинч. UPD: Бу эски дарсликлардан экан. Яъни ҳалиги кўп муҳокамага сабаб бўлган янги дарсликлар киритилиб, булари истеъмолдан чиқарилади. Яъни мавзу долзарб эмас. Лекин кечроқ бўлсаям, билиб қўйдик, бундан буёғи дарсликларга эътиборли бўламиз. @AsanovEldar

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin