24K111Telegramda ochish
“Февраль охирига бориб пиёз нархи 4 000 сўм атрофида бўлади” "Покистон, Афғонистон ва бир неча давлатлар ҳаво илиқ пайтида пиёзларимизни импорт қилиб, олиб чиқиб кетган. Бундан ташқари, аномал совуқда пиёз захираларимизнинг учдан бир қисми нобуд бўлди. Афсуски, омборларимиз совуқ ҳаво ҳароратида маҳсулотларни сақлашга тайёр эмас. Улар 10 даража совуққа ҳам бардош бера олмайди. Аммо ҳозир ҳам захираларимизда етарли пиёз бор. Фақат бир масала турибдики, пиёз яхлаб, эригандан кейин ирийди ва истеъмолга яроқсиз бўлиб қолади. Ҳозир музлаган пиёзларни жойидан қўзғатиб бўлмайди. Унинг музлари секин эригач, устидаги яхлаганларини олиб ташлаб, қолганини истеъмолчиларга етказиб бериш мумкин бўлади. Бунинг учун бироз кутишга тўғри келади. Ўрганишларимизга кўра, пиёз нархи 20 февралга бориб, тўрт минг сўмга тушади”. Февралгача шу ерда тура турсин. Пиёз арзонлашиши омилини кўрмаяпман. Нархни чеклаш ёки маъмурий тарзда ўрнатиш фақат тескари натижа беради.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin