28K92Telegramda ochish
Бозорга қўйиб бериш керак Маҳаллий ҳокимликлар ўрганиб қолган одатларига кўра, пиёзнинг фалон сўмдан оширмайсан, ҳар туманда фалон тонна пиёзни арзонлаштириб сотасан, деган норасмий топшириқлар ва ҳаракатлар йўлидан борилса, хато иш бўлади. Бозорни ўзига қўйиб бериш керак. Нарх энг адолатли сигнал беради мувозанат учун. Маъмурий аралашув эса доим зиёнли ва аянчли оқибатлар яратади. Эсингизда бўлса, бундан беш йил аввал 2017-18 йил қишида давлат тарафидан марказлаштирилган тартибда катта миқдорда пиёз келтирилган. Молиялаштириш давлат банкидан кредит ажратиш ва гаровга Матбуотчилар уйини қўйиш схемаси орқали амалга оширилган. Пойтахтдаги ҳар бир бозор ихтиёрий мажбурий равишда шу схемада пиёз олишига тўғри келган. Маъмурий аралашув ҳисобни тўғри олмагани туфайли пиёз ҳаддан зиёд арзонлаб салбий фарқ юзага келган. Шаҳардаги бозорқўмларнинг деярли ҳаммаси расстратада айбланиб қамалган. Юзлаб тонна пиез аҳолига текинга тарқатилган. Юзлаб тонна кўклаб кетган пиёз ахлатхоналарга ташланган. Гаровдаги Матбуотчилар уйининг сотувга қўйилиши кўп репутацион йўқотишларни келтирган. Маъмурий аралашув ҳозирги шароитда шу каби оқибатларга етаклайди. Оқибати бу гал бошқачароқ шаклланиши мумкин, лекин қийматдаги зиён ўша ўша бўлади. Шунинг учун марказлаштирилган импортга йўқ, нархлар чекланишига йўқ, пиёз учун бюджет маблағларини ишлатишга йўқ, дея жавоб бериш керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin