Пиёз. Ҳукумат кузда пиёз бўйича ортиқча ресурсларни қайд этган
Ҳукуматнинг 13.10.2022 йилдаги 587-сонли қарори билан 2022-2023 йилларнинг қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасасларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора тадбирлар белгиланган.
Унда хусусан, пиёз бўйича захиралар ҳажми 665,1 минг тонна, эҳтиёжлар ҳажми эса 501,1 минг тонна деб белгиланган. Яъни пиёз бўйича 164 минг тонна ортиқча маҳсулот қайд этилган. Ҳудудлар ичида фақат Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сурхондарё ва Тошкент шаҳрида тақчиллик мавжудлиги кўрсатилиб, улар асосан Тошкент ва Жиззах вилоятлари ҳисобига қопланилиши белгиланган.
Октябрдан декабргача 74 585 тонна пиёз захираланиши кўрсатилган.
Ушбу оптимистик ўлчовларни бир жиҳатдан тўғри қабул қилиш керак, чунки пиёзнинг иккинчи мавсуми даврида жуда юқори ҳосил ва мўътадил нархлар кузатилган. Лекин захиралаш амалда қандай рўй бергани бўйича бир нима дейиш қийин.
Нима бўлгандаям, январнинг охирига келганда Ўзбекистон пиёз импортини ташкил қилиш ҳақида бош қотиришни бошлаган.