Uzb_Meteo kanalidan
Пиёз ҳақида...
Кутилганидек, февраль ойи сўнгида ҳам бозор расталаридаги пиёз нархи пасаймади.
Аммо, қишлоқ хўжалиги секторига алоқадор масъул айнан февралнинг 20-саналарида Ўзбекистонда бир килограмм пиёзнинг нархи 4000 сўмгача пасайиши мумкинлиги ҳақида ўз прогнозларини тақдим этганди. Пировардида эса у ҳодиса рўй бермади.
Ҳай майли, шундоқ ҳам қишлоқ хўжалик секторимизда прогнозлаштириш масалалари бўйича етарлича муаммоларимиз борлиги ҳаммага аён.
Дарвоқе, дунёда пиёз нархларининг ўтган йилга нисбатан рекорд даражада юқори кўтарилиб кетишида Ўзбекистон дунёда Туркиядан сўнг иккинчи ўринни (пиёз нархи ўтган йилдаги нархдан 321% юқори) забт этган. Ушбу манзарадан ҳам билиш мумкинки, масъул вазирлик томонидан ўтган йили ва жорий йил бошида пиёз йўналишида ишончли прогнозлаштириш асосида ишлар ташкил этилмаган.
Хўш, бу ёғига қишлоқ хўжалик сектори фермер ва деҳқонларга жорий йил қанча майдонга пиёз, қанча майдонга сабзи ва қанча майдонга картошка экиш бўйича қандай тавсияларини бера олади?
Тавсиявий маслаҳатларни қидириб, қишлоқ хўжалик вазирлиги расмий сайтини кўздан кечирдим. Сайтда жорий мавсум пиёз тўғрисида учта хабар жойланган. Бири, қишги пиёзга аномал совуқнинг таъсири, иккинчиси 23 январь ҳолати махсус бозор расталарида бир кг пиёз нархи 5000 сўм, улгуржи нархларда 6500 сўм экани, қишлоқ хўжалиги сектори жойларда пиёз нархларини сунъий юқори кўтарилиб кетишини олдини олиш ҳақида бир мунча амалий ишлар ташкил қилаётгани, учунчи хабар 4 ойга пиёз экспортини чеклаш ва мамлакатдаги пиёз захираси ҳақидаги материал келтирилади.
Аниқ прогноз рақамлари йўқ. Фермер ва деҳқонларнинг ўзига қўйиб берилмоқда. East-Fruit компанияси фаол аҳоли, фермер ва деҳқонлар ўртасида 2023 йилда пиёз экилиши мумкин бўлган майдонлар кенгайиши ёки камайиши бўйича сўровнома ўтказган. Сўровномада қатнашганларнинг 70% и пиёз экилажак майдонлар кўпайишини маълум қилган. Бунда қуйидаги манзара юзага келади.
Пиёз нархи юқори бўлган мавсумдан кейинги йилларда уруғлар сифати ва пиёз етиштириш технологиялари даражаси, одатда, кескин пасаяди. Бунга биринчи сабаб, бизнесга кўплаб «янги»лар келиб қўшилади, иккинчи сабаб кўпчилик пиёз уруғи деб ўйлаб, ҳар қандай сифатсиз уруғларни сотиб олади. Ва бундай ҳолатда пиёз ҳосилдорлиги пасаяди.
Демак, 2023-2024 йил кечки пиёз нархларида пасайиш рўй беради. Бу тенденция урушлар давом этаётган Украинани ҳисобга олмаганда, минтақа бўйича шундай. Аммо, эртанги пиёз кўплаб фермерларга фойда олиб келиши мумкин. Келпётган март ойининг иссиқроқ келиши ҳам эртанги пиёзлар барвақтроқ бозор расталарига кириб келишини таъминлайди.
Катта майдонга пиёз экилади, гўёки пиёз ҳосили кўп, аммо ҳосилдорлик кам бўлади. Шундоқ ҳам, қурғоқчилик туфайли, суғориладиган майдонларимиз йилдан йилган камайиб бораётган бир пайтда табиийки, бошқа турдаги сабзавот маҳсулоти нархи кейинроқ кескин кўтарилиб кетади. Бундай жойда баланс керак. Ташқи ва ички бозордаги таклиф ҳамда талаб прогнозлари, келгусидаги ҳар хил сабаблар хафини тўғри баҳолаб, пухта қарор чиқара оладиган масъул хулосаси керак.
Шунинг учун кўп такрорлаганимдек, қишлоқ хўжалик секторида узоқни "кўра оладиган" стратег каллалар керак. Айниқса, озиқ-овқат хавфсизлик масалалари билан боғлиқ прогнозлаштириш бўлинмаларида.
@uzb_meteo
- https://t.me/uzb_meteo/10670@uzb_meteo
- https://t.me/uzb_meteo/10706@uzb_meteo
- https://www.bloomberg.com/news/articles/2023-02-24/vegetable-shortage-onion-prices-soar-fueling-global-food-inflation?srnd=economics-v2bloomberg.com
- https://www.agro.uz/chat_bot_20230213/agro.uz
- https://www.agro.uz/11-04536128/agro.uz
- https://www.agro.uz/11-04536113/agro.uz
- https://east-fruit.com/uz/dolzarb/2023-2024-yilgi-mavsumda-kechki-piyoz-hosili-qanday-narkhda-boladi/east-fruit.com