17K102Telegramda ochish
Сабзи нархи ошаётганидан хурсандман Сабзини даромади ўртачадан паст даромадлилар ва ҳатто камбағал қатламлар етиштиради. Қанақадир шартли севимли Артикходжаев ёки паразит давлат монополиялари, ҳатто Раматов қўл остидаги Ўзбекистон темир йўллари ҳам сабзи етиштирмайди. Шу билан бирга сабзи деярли импорт қилинмайдиган кам сонли маҳсулотлардан бири. Шу маънода сабзи нархи ошаётганидан жудаям хурсандман. Аввало, бу ўрта ва кам даромадли деҳқонлар учун 3-4 йилда бир марта муваффақиятли такрорланадиган воқелик. Юқори даромадлилардан турли воситалар орқали қуйи даромадлилар фойдасига тақсимот юз бераяптими, бу яхши. Иккинчидан, сабзи нархи ошиши ўрта ва қуйи даромад эгалари турмуш тарзига катта таъсир ўтказмайди. Чунки улар ё сабзи етиштирувчи ёки анъаналарга кўра, сабзи захирасини шакллантириб олувчилар қаторига киради. Учинчидан, сабзи тимсолида нархлар ўзгариши бозорнинг энг мукаммал тартибга солувчи эканини яна бир бор кўрамиз. Бу энг комил сигнал. Бу йил такрорий экин ўлароқ энг кўп экиладигани сабзи бўлади, ишонинг. Ва тўртинчидан, сабзи нархи ошганидан эмас, пиёз нархи ҳаддан зиёд тушиб кетганидан кўпроқ хавотир олиш ўринлироқ. Мана бу кўпроқ ижтимоий муаммо яратади ва бу давлатнинг регулятор сифатидаги функцияси умуман ишламаётганидан далолат беради. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin