25K103Telegramda ochish
ЯИМ 80 млрд.доллардан ошди: статистикада фарқлар бор Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 888,3 трлн.сўмга етган. Бу долларнинг ўртача курсида ҳисоблаганда 80,4 млрд.долларни ташкил этади. Лекин ЯИМ статистикаси ва сал аввалроқ эълон қилинган саноат статистикаси ўртасида фарқликлар бор. Масалан, саноат статистикасида электр ишлаб чиқариш 70 995,4 млн.кВт.соат кўрсатилган бўлса, ЯИМ статистикасида 74 296,2 млн.кВт.соат электр ишлаб чиқарилгани қайд этилган. Ва табиийки, ЯИМ статистикаси бўйича 2022 йилда электр генерацияси камайиши эмас, кўпайиши юз берган. Унданам қизиғи автомобиллар сони бўйича фарқлик. Саноат статистикаси бўйича 307 177 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган, ЯИМ статистикаси эса 328 118 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилгани кўрсатилган. Оз эмас, нақ 20 941 дона автомобиль фарқи юзага келган. Ўзавтонинг ўзи эса 2022 йилда 327 640та автомобиль ишлаб чиқарганини кўрсатган. Фарқларни бошқа соҳа статистикаларида ҳам топиш мумкин. Ёмон гумон эмас, лекин ЯИМ бу бош статистика, тушунтирилиш ёки изоҳлар берилиши керакка ўхшайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin