Эртага ва Мустақиллик байрамигача майда ва ўрта миқёсдаги экспортерлар валюта тушумларини фаол равишда сотувга қўйишларини кутиш мумкин. Олдиндаги 5-10 кунда уларни сўмдаги солиқ ва мажбурий тўловлар даври, иш ҳақи ва албатта маҳаллий етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар кутиб турипти.
Август ойининг дастлабки икки декадасидаги осон ўқиладиган юмшоқ девальвация тренди экспортерларни гарчи сўм зарурияти юқори бўлгандаям, валюта сотувидан тийилишга, сўмдаги чиқимларни имкон қадар кейинга қолдириб туришга ундаган эди.
@the_bakiroo