12K41Telegramda ochish
Қарзни қайтариш имконияти бўла туриб қайтармаслик мунофиқлик ва сурбетлик ҳисобланади. Регуляторнинг яхши ниятларда ҳақиқатда коронавирус омили салбий таъсири мавжуд бизнес йўналишлари учун кредитларнинг реструктуризациясига имкон бергани баъзи ҳар қандай вазиятдан пул туғдиришга уста, пулнинг хиди йўқ, деб ҳисобловчилар томонидан, афсуски, суистеъмол қилинмоқда. Бизнеси гуллашда давом этаётган, харажати ошмаган, тушуми камаймаган бизнес ҳам кредит реструктуризацияси имкониятларига суқилиб кириб олса, нима қипти дерсиз. Мўлжалланганидек, 5 трлн.эмас, 50 трлн.кредитнинг муддати узайтирилса осмон узилиб ерга тушармиди, дегувчилар бор. Лекин бундан якунда юкламага бардош беролмай банк тизими касалланади, банк тизими касалланса иқтисодиёт касалланади. Кейин жаврини ҳаммамиз бирга тортамиз. Бу худди таъбир жоиз бўлса, кам таъминланганлар учун, дея берилган арзон кредитларни ўнгга, чапга чайилгани, аксар ҳолларда бойлар йўлини қилиб олгани ва бебилиска фойдалангани сингаридир. Якуни эсимизда ҳарқалай. Имтиёзлар эгаси бўлмай имтиёздан парҳез қилган жоиз. Буям бир маданият. Бизнес маданияти. Соғлом бизнес соғломлар билан рақобатлашади. @the_bakiroo

Arxivda shunga yaqin