148Telegramda ochish

Ташқарида kanalidan

Коронавирус тарқалишининг олдини олишда ҳозир мақталаётган Хитойдан кўра анча мувафффақиятга эришган давлатлар мавжуд. Зеро, Хитой вирус тарқалиши кўламини анча вақт ўтиб, 80 мингдан ортиқ одам касалланиб, 3 мингдан ортиқ қурбон берилгач тўхтатолган бўлса, бу давлатлар анча эрта босқичда бунга эришди. Булар Сингапур, Тайвань, Гонконг ва Жанубий Корея бўлиб, қизиқарлиси уларнинг барчаси Хитой билан ёнма-ён жойлашган. Хўш, бу давлатларда вирус кенг кўламда тарқалиб кетмаганига сабаб нима? Ҳукуматнинг ўз вақтида кўрган чоралари ва аҳоли аниқ ва шаффоф маълумотларга таяниб онгли равишда ўзини ҳимоя қилиши. Бу давлатларда чоралар Хитойдан энг биринчи хабарлар келиши билан бошланган - дастлаб Хитойдан келганларни, кейин ҳамма хориждан келганларни текшириш ва касаллик аломатларини карантинга олиш жорий қилинган, таълим муассасалари тезлик билан онлайн режимга ўтказилган. Илк беморлар аниқланиши билан шахсий маълумотлар сақланган ҳолда шаффоф ва аниқ маълумотлар таъминлаб турилган - беморлар қаердан келгани, қаерга боргани, ёши, жинси, ва у билан мулоқотда бўлганлар онгли равишда ўзини текширтира олиши учун зарур бошқа маълумотлар берилган. Натижаларни статистика кўрсатиб турибди - Сингапур, Тайвань ва Гонконгда илк бемор январдаёқ аниқланганига қарамай, умумий касаллар сони 200-500 атрофида, ўлим даражаси паст ва тузалаётганлар даражаси юқори. Жанубий Кореяда ҳам балки "31-бемор" ўз диний жамоасига юқтирмаганида, 1000 га ҳам етмасди, бироқ ҳозир ҳам ўлим даражаси паст ва тузалаётганлар кўпайиб бормоқда. Ушбу муваффақиятли ёндашувларда уч жиҳатнинг аҳамиятини яна бир марта алоҳида таъкидлаш лозим: - ҳукуматнинг ўз вақтида қўллаган қатъий чоралари; - етарлича аниқ ва шаффоф маълумотлар билан таъминланганлик; - аҳолининг онгли равишда ўзини ҳимоя қилиши. Айнан шу уч жиҳатнинг ҳамоҳанглиги эпидемия кўлами кенгаймасдан тўхташи учун муҳимлигини юқоридаги давлатлар кўрсатиб беряпти. @tashqaridaUZ

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin