21K21Telegramda ochish
Банклараро бозорда лира барқарор, лекин айирбошлаш шохобчаларида доллар курси ўсишда давом этмоқда Доллар/лира жуфтлиги жума куни 19,60 атрофида ёпилган бўлса, бугун душанбада банклараро бозорнинг очилиши ҳам шу коридор атрофида юз берди. Яъни ҳозирча банклар, инвесторлар ва учун валюта сотиб олиш анча чекланган банклараро бозорда барқарорлик бор. Лекин эркин бозор шароитида ишлаётган айирбошлаш шохобчалари ҳақида бундай деб бўлмайди. Аксар саррофлар долларни 21 лирадан олиб, 22 лирадан сотишмоқда. Тадбиркорлар ва истеъмолчилар ҳам банклараро бозордаги курсга эмас, кўча бозорга қараб иш тутишаётгани табиий. Жуда кўп молиячи ва экспертлар сайловда ким ғалаба қозонишидан қатъий назар, жараён тугаши билан доллар/лира жуфтлиги 24-25 га қараб ҳаракатга тушишини прогноз қилишмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin