9.5K25Telegramda ochish
Коронавирус омили сабаб юзага келган ижтимоий масофаланиш ва чекловлар даврида бошқа давлатларда тижорат банклари қандай иш юритмоқда? Райффайзенбанк бутун дунё бўйича офисларида ўзаро кесишмайдиган 2-3 соатлик сменалар режими жорий этилган. Яъни смена алмаштираётган ходимлар бир-бири билан умуман тўқнашмайди. Шунингдек банкка ташриф буюрмоқчи бўлган мижозлар Алоқа маркази орқали олдиндан ёзилишлари керак бўлади. Деярли барча банк хизматлари қоида тариқасида онлайнга ўтказилган. Россиянинг энг йирик хусусий Альфа-банки нақдлик билан боғлиқ операцияларни деярли тўхтатган. Коронавирус таҳдиди онлайн ҳисобланган Тинькофф банк қоидаларига деярли ўзгартиришлар киритмаган. Банк курьерлари хизматлардан фойдаланмоқчи бўлганларга ниқоб, қўлқоп ва антисептиклар билан ҳимояланган ҳолда буюртма қилинган банк маҳсулотларини етказмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish →

Arxivda shunga yaqin